Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш, амалга оширилаётган ишларнинг сифати ва ишончлилигини ошириш мақсадида Давлат геология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш. Алимов ва раис маслаҳатчиси Н. Мухутдиновлар Қашқадарё вилоятига ишчи сафарига бордилар. Ташриф давомида “Ўзбекгеофизика” АЖ нинг “Яккабоғ геофизика экспедицияси” филиали Шўртан с/п 3Д сейсмик қидирув партияси томонидан ҳудудда олиб борилаётган сейсмик қидирув ишлари кўриб чиқилди.
2022 йил Давлат дастури доирасида «Ўзбекгеофизика» АЖ нинг истиқболли структуралар тайёрлаш режа – графигига асосан “Яккабоғ геофизика экспедиция” си филиали томонидан жорий йилнинг I чорагида Янги Тандирча ва Авлиёота майдонларининг юра даври қуйи ангидрит қатламлари устки чегараси Т5 горизонти бўйича структуралар тайёрланиб чуқур излов бурғилашга топширилди.
Тожикистон Республикасининг “Суғднафтугаз” ОАЖ Бошқарув раиси Г. Бобобеков 2022 йил 19 апрел куни “Ўзбекгеофизика” АЖ нинг “Фарғона геофизика экспедицияси” филиалига ташриф буюрди. Қўшни давлат ҳамкасбларини “Ўзбекгеофизика” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари А. Азимбоев ҳамда филиал раҳбарияти кутиб олдилар ва музокаралар олиб борилди. Музокара натижасида, жорий йилда жамиятлар орасида тузилган шартномага асосан, Тожикистон Республикаси ҳудудидаги Махрам нефть конининг қудуғларида кон-геофизик тадқиқот ишларини изчил давом эттириш келишиб олинди. Шу билан бирга, келажакда қудуқларда олиб борилиши режалаштирилган кон-геофизика ишлари мажмуаси ҳам муҳокама қилинди.
“Ўзбекнефтгаз”: Янги табиий газ конларини очиш ва конларнинг геологик тузилишини ўрганиш учун 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилмоқда.. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4522 сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан геология-қидирув ишларини ўтказиш бўйича “Углеводород хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш” Дастури ишлаб чиқилди.
“Ўзбекгеофизика” АЖга ишлаб чиқариш эхтиёжи учун харид қилинган Россия Федерациясида ишлаб чиқилган “Прогресс-Т3” 1200 каналли 2Д сейсмик қидирув комплекси ишлаб чиқаришга муваффақиятли жорий этилди. “Ўзбекгеофизика” АЖ “Фарғона геофизика экспедицияси” филиали дала партияси ходимлари ва ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари томонидан Коштар лойиҳаси асосида янги сейсмик қидирув комплекси Сурхондарё вилоятида ишга туширилди.