Выберите язык:

АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО

«UZBEKGEOFIZIKA»

AKSIYADORLIK JAMIYATI

phone +998 (71) 264-84-94

address Ташкентская область, Кибрайский район, пос. Геофизика

Устав общества (29.06.2016)

 ustav 29 06 16

I. Жамиятнинг юридик мақоми, фирма номи, жойлашган ери ва электрон почта манзили

1.1. Жамиятнинг давлат тилидаги тўлиқ фирма номи:

«O’ZBEKGEOFIZIKA» aksiyadorlik jamiyati;

Жамиятнинг давлат тилидаги қисқартирилган фирма номи:

«O’ZBEKGEOFIZIKA» AJ;

Жамиятнинг рус тилидаги тўлиқ фирма номи:

Акционерное обшество «O’ZBEKGEOFIZIKA»;

Жамиятнинг рус тилидаги қисқартирилган фирма номи:

AO «O’ZBEKGEOFIZIKA».

1.2. Бундан буён матнда “жамият” деб аталувчи «O’ZBEKGEOFIZIKA» aksiyadorlik jamiyatiHHHr жойлашган ери ва почта манзили:

111227, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Кибрай тумани, Геофизика поселкаси (Геофизика почта бўлими).

Жамиятнинг электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

1.3. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол- мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқукларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.4. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.

1.5. Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.

1.6. Жамият Узбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисоб варақлари очишга ҳақлидир.

1.7. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлиши лозим. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.

1.8. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

1.9. Жамиятнинг жойлашган ери у давлат рўйхатидан ўтказилган жойга кўра белгиланади.

1.10. Жамият барча акциядорларига нисбатан уларнинг улушлари, доромадлар даражаси, жинси, ирқи, дини, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар тенг муносабатни таъминлайди.

II. Жамият фаолиятининг соҳаси (асосий йўналишлари) ва мақсади

2.1. Жамият фаолиятининг мақсади Ўзбекистон Республикаси худудида ва ундан ташқарида нефт ва газ манбаларида геофизик тадқиқот ишларини амалга ошираётганда даромад олишдир.

2.2. Жамият фаолиятининг предмети Ўзбекистон Республикасида худудий, детал-қидирув, тажриба-методик, кон, мақсадига тааллуқли ва бошқа турдаги геофизик ишларни хамда уларга қўшимча равишда юзага келадиган ишларни амалга оширишдир.

2.3. Жамиятнинг асосий функциялари:

2.3.1. Ўзбекистоннинг барча нефт ва газ мавжуд худудларида геофизик ишларни мувофиқлаштириш.

2.3.2. Қидирув ва кон геофизика ишларини амалга ошираётганда ягона техник ва методик сиёсатини амалга ошириш.

2.3.3. Махсус маълумотни қайта ишлаш марказларида дала ва кон геофизик маълумотларни бир хил, бир-бирига тугри келадиган куринишда қайта ишлашни таъминлаш.

2.3.4. Энг замонавий махсус асбоб-ускуналарни ва илгор усул ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.

2.3.5. Қуйидаги йуллар билан Ўзбекистондаги нефт ва газ конларини қидирув ишларида геофизик ишларнинг энг юқори геолог-иқтисодий самарадорлигини таъминлаш:

  • ишлаб чиқаришнинг, жамиятнинг барча қатнашчиларининг барқарор даромадини таъминлашда шарт-шароит яратиш;
  • ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, ишлаб чиқаришнинг ва бошқа юридик ва жисмоний шахсларга курсатиладиган хизматлар рентабеллигини оширишни таъминлаш;
  • ишлаб чиқариш, савдо ва илмий-техник фаолиятларни сармоялаш.

2.4. Жамият қуйидаги фаолиятларни амалга оширади:

2.4.1. Ўзбекистон Республикаси худуди буйлаб ва ундан ташқарида махсус геофизик тадқиқотларни утказиш.

2.4.2. Олдиндан режалаштириш, қидирув ва нефт-газ конли объектларни тайёрлаш усулларини такомиллаштириш, геофизик тадқиқотлар имкониятларини кенгайтирадиган ва ишлаб чиқариш ва иш сифатини оширишни таъминлайдиган дала ва қудуқ тадқиқотлари усулларини тадбиқ қилиш.

2.4.3. Геофизик тадқиқотлари маълумотлар банкини яратиш ва кенг омманинг урнатилган тартибда фойдалана олишини таъминлаш.

2.4.4. Геологик-қидирув ишлари ва объектларнинг мухим йўналишларида жамиятнинг илмий-методик потенциалини ва моддий-техник ресурсларини жамлашни кузда тутадиган геофизик тадқиқотларнинг мажмуий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2.4.5. Бошқа буюртмачиларнинг буюртмалари буйича геофизик тадқиқотларни амалга ошириш.

2.4.6. Жамиятга ишониб топширилган мулкнинг сақланишини, давлат ва тижорат сирининг ошкора бўлмаслигини таъминлаш.

2.4.7. Ишлаб чиқаришда мехнат шароитлари хавфсизлигини, ёнгин хавфсизлиги қоидаларига, санитария ва табиатни мухофаза қилиш меъёрларига риоя қилинишини таъминлаш.

2.4.8. Хўжалик усули билан ва шартномалар асосида амалга ошириш йўли билан ишлаб чиқариш, ижтимоий-маиший ва турар-жой объектларини қуриш, тўлиқ таъмирлаш ва жихозлаш.

2.4.9. Халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ва ахолига пуллик хизматлар кўрсатиш.

2.4.10. Жамият ишчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш.

2.4.11. Улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланиш.

2.4.12. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида таъқиқланмаган бошка фаолият турларини амалга ошириш.

2.5. Ваколатли давлат органларининг махсус рухсатнома (лицензия)си талаб қилинадиган фаолият турларини жамият тегишли рухсатнома (лицензия)ни қонунчиликда ўрнатилган тартибда олганидан сўнг амалга оширади.

2.6. Ўз фаолиятини амалга оширишда жамият қуйидагиларни амалга оширишга хақли:

2.6.1. «Узгеобурнефтегаз» АКнинг йиллик жамланма геологик топшириқларига мувофиқ равишда геофизик ишларнинг хар бир объект бўйича йиллик режасини тасдиқлаш.

2.6.2. Ажратилган йиллик лимитлар доирасида, «Узгеобурнефтегаз» АКнинг буюртмалари бўйича амалга ошириладиган геофизик ишларни молиялашни тақсимлаш.

2.6.3. Геологик топшириқларни, лойиха-смета хужжатларни ва бажарилган ва тугатилган ишлар бўйича ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган, «Узгеобурнефтегаз» АК ва ИГИРНИГМ вакиллари иштирокида, жамиятнинг махсус илмий-техник кенгашини шакллантириш.

2.6.4. Тугатилган геолог-геофизик ишларнинг харажатларини ҳисобдан чиқариш.

2.6.5. Жамиятнинг стандартлари ва бошқа меъёрий хужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2.6.6. Геолог-қидирув ишларини ривожлантириш мажмуий дастурларига мувофиқ геофизик ишлаб чиқаришни техник жихатдан қайта қуроллантириш ва геофизик тадқиқотларнинг илмий-техник йуналишларини белгилаш.

2.6.7. Геофизик ишлар учун асбоб-ускуна ва материалларни келтиришда техник буюртмачи вазифаларини бажариш, шу жумладан «Узташқинефтегаз» АЖ орқали импорт буйича сотиб олишда хам.

2.6.8. Махсус геофизик асбобларини ва ускуналарини тестдан ўтказиш ва уларга метрологик хизмат курсатиш.

2.6.9. Ўзбекистон Республикаси худудида кучар радиотелефон алоқанинг локал тармоғини қуриш ва ишлатиш.

2.6.10. Геофизик ишлар учун етакчи касбларга кадрларни мухсус усулда тайёрлаш и уларнинг малакасини ошириш.

2.6.11. Мехнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлайдиган мехнатга хақ тулашнинг прогрессив шаклини татбиқ қилиш.

2.6.12. Жамият фаолиятини амалга оширишда вужудга келадиган, амалдаги директив хужжатларга мувофиқ жамиятнинг тижорат сирини ташкил қиладиган маълумотларнинг таркибини, хажмини ва ҳимоя тартибини белгилаш.

III. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори

3.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил булиши керак.

3.2. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) жамият мол-мулкининг жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам микдорини белгилайди.

3.3. Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизидан ошмаслиги керак.

3.4. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқцори 54 354 300 000 (эллик тўрт уч юз эллик тўрт миллион уч юз минг) сумни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 286 (икки юз саксон олти) сўм бўлган 190 050 000 (бир юз тўқсон миллион эллик минг) дона акцияларга, шундан 152 914 400 (бир юз эллик икки миллион тўққиз юз ўн тўрт минг тўрт юз) дона эгаси ёзилган оддий ва 37 135 600 (ўттиз етти миллион бир юз ўттиз беш минг олти юз) дона эгаси ёзилган имтиёзли акцияларга бўлинган.

IV. Жамият акцияларининг сони, номинал қиймати, турлари

4.1. Жамият томонидан 152 914 400 (бир юз эллик икки миллион тўққиз юз ўн тўрт минг тўрт юз) дона эгаси ёзилган оддий ва 37 135 600 (ўттиз етти миллион бир юз ўттиз беш минг олти юз) дона эгаси ёзилган имтиёзли акциялар чиқарилган ва жойлаштирилган.

4.2. Жамият устав фондини ошириш максадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акцияларининг сони 160 920 000 (бир юз олтмиш миллион тўқкиз юз йигирма минг) дона эгаси ёзилган оддий ва 39 080 000 (ўттиз тўққиз миллион саксон минг) дона эгаси ёзилган имтиёзли акциялардан иборат.

4.3. Жамият акцияларининг номинал қиймати 286 (икки юз саксон олти) сўм.

V. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ва камайтириш

5.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қушимча акцияларни жойлаштириш йўли билан купайтирилиши мумкин.

5.2. Қўшимча акциялар мазкур уставда белгиланган эълон қилинган акцияларнинг сони доирасидагина жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.

5.3. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.

5.4. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак.

5.5. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал киймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда мазкур уставда кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига камайтирилиши керак.

5.6. Жамиятнинг тегишли бошқарув органи томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш ҳақидаги карор жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.

5.7. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

5.8. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан купайтиришда қўшимча акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга кайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўл қуйилмайди.

5.9. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи жамият кузатув кенгаши томонидан кимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдопчаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

5.10. Жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида, биржа ва биржадан ташқари бозорларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштиришга ҳақли.

5.11. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли коғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга. Акциядор, шу жумладан акциядорларнинг умумий йигилишида карши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқцорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

5.12. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қогозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳукуклар (шу жумладан мулкий ҳуқуклар) орқали амалга оширилади. Жамиятни қушимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тулаш тартиби уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.

5.13. Жамиятнинг қушимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.

5.14. Агар жамиятнинг пулдан узга воситалар билан ҳаки туланаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан купни ташкил этса, жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида киритилаётган мол-мулкнинг пулда ифодаланган баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан чиқарилиши зарур.

5.15. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йули билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йули билан камайтирилиши мумкин.

5.16. Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтиришга, агар бунинг натижасида унинг микдори жамият устав фондининг (устав капиталининг) жамият уставидаги тегишли ўзгартиришларни давлат руйхатидан утказиш санасида аниқланадиган, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги конунининг 17-моддасида белгиланган энг кам микдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.

5.17. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

5.18. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини (устав капиталини) камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

5.19. Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади. Кредиторлар жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида ўзларига билдириш юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди (устав капитали) камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.

VI. Жамиятнинг корпоратив облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлари

6.1. Жамият корпоратив облигацияларни ва бошқа қимматли қоғозларни чиқаришга ҳамда жойлаштиришга ҳақли.

6.2. Жамиятнинг корпоратив облигациялари жамият акцияларига айирбошланадиган қимматли қогозлар бўлиши мумкин.

6.3. Жамият мол-мулк билан таъминлангдн корпоратив облигацияларни уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш санасидаги ўз капитали микдори доирасида чиқаришга ҳақли.

6.4. Жамият томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни чиқариш жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади.

6.5. Жамият томонидан жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқарилган тақдирда, мазкур қарор жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши керак.

VII. Жамиятнинг фондлари

7.1. Жамиятда соф фойда ҳисобидан захира, уй-жойни қуриш ва сотиб олиш, меҳнатни муҳофаза қилиш фондлари ташкил этилади.

7.2. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) ун беш фоизи миқдорда захира фонди ташкил этилади.

7.3. Жамиятнинг захира фонди мазкур уставда белгиланган микдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори мазкур уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам булмаслиги керак.

7.4. Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган такдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари урнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар буйича дивидендлар тулаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мулжалланади.

7.5. Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.

7.6. Агар захира фонди тулиқ ёки қисман сарфланса, мажбурий ажратмалар ўтказиш тикланади.

7.7. Уй-жойни қуриш ва сотиб олиш хамда меҳнатни муҳофаза қилиш фондларини шакллантириш кузатув кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланиш шарти билан жамият соф фойдасидан ҳар йилги ажратмалар қилиш йўли билан амалга оширилади.

7.8. Уй-жойни қуриш ва сотиб олиш фондининг маблағлари жамият ишчи-ходимларини уй-жой билан таъминлашга ишлатилади.

7.9. Меҳнатни муҳофаза қилиш фондининг маблағлари ходимларни меҳнат шарт- шароитларини яхшилаш, уларни соғломлаштириш ҳамда бошқа мақсадларга белгиланган тартибда йўналтирилади.

7.10. Жамият қонунчиликда бегиланган тартибда бошқа фондларни ташкил этиш ҳуқуқига эга.

VIII. Дивидендларни тўлаш

8.1. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор кабул қилишга ҳақли.

8.2. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

8.3. Дивидендларни тўлаш чоғида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар туланади. Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган такдирда жамият мазкур акцияларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас. Жамият рад этган такдирда акциядорлар дивидендлар тўланишини суд тартибида талаб қилиши мумкин. Жамият етарли микдорда фойдага эга булмаган ёки зарар кўриб ишлаётган такдирда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамият томонидан жамиятнинг фақат шу мақсад учун ташкил этилган захира фонди ҳисобидан ва ушбу фонд доирасида тўланиши мумкин.

8.4. Жамиятнинг имтиёзлари акциялари бўйича акцияларнинг номинал қийматидан 25 (йигирма беш) фоиз миқдорида дивидендлар тўланади.

8.5. Жамият тугатилаётганда имтиёзли акциялар бўйича туланадиган қиймат (тугатилиш қиймати) имтиёзли акцияларнинг номинал қийматининг 100 фоизини ташкил қилади.

8.6. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 37 моддасида назарда тутилган холларда имтиёзли акцияларни жамият томонидан сотиб олиш имтиёзли акциялар номинал қийматининг 100 фоизига тенг нарх бўйича амалга оширилади.

8.7. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга булган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

IX. Жамият бошқарув органлари, уларни шакллантириш тартиби ва ваколатлари

9.1. Акциядорларнинг умумий йигилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи (Бошқарув) жамиятнинг бошқарув органларидир.

9.2. Акциядорларнинг умумий йигилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

9.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кура бўлмаган такдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

9.4. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

9.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай утказилади. Қоида тариқасида, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши йилнинг иккинчи чорагида ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўгрисидаги, жамиятнинг Бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади шунингдек қонун хужжатлари ва мазкур уставга мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора- тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлари (масалалар) кўриб чиқилади.

9.6. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йигилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

9.7. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

9.8. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

1) жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, кузатув кенгаши қарори билан жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қушимчалар киритиш бундан мустасно;

2) жамиятни қайта ташкил этиш;

3) жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

4) жамйят кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

5) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп микдорини белгилаш;

6) жамиятнинг устав фондини (устав капихалини) камайтириш;

7) уз акцияларини олиш;

8) жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, Бошқарув раисини сайлаш (тайинлаш) ва уни ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Шунингдек жамият кузатув кенгаши жамиятнинг Бошқарув раиси билан тузилган шартномани, агар у жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки унинг харакатлари (харакатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга;

9) жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

10) жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

11) жамиятнинг фойдаси ва зарарларини таксимлаш;

12) жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

13) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўгрисида Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 35- моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

14) акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

15) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

16) жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни энг юқори миқдорларини белгилаш;

17) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 8-бобига мувофиқ жамият томонидан баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўгрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқцорининг эллик фоизидан ортигини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш туғрисида қарор қабул қилиш;

18) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг

ҳуқуқларинқ ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 9-бобига мувофиқ жамиятнинг аффилланган шахси билан битим тузиш тўгрисида қарор қабул қилиш;

19) жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

20) жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилаётган чора- тадбирлар тўғрисидаги ижроия орган ва кузатув кенгашининг хисоботларини мунтазам равишда эшитиш;

21) Жамиятнинг кундалик хўжалик фаолияти билан боғлиқ битмларни аниклаш;

22) хайрия (хомийлик) ёки беғараз ёрдамни энг куп миқцорларини белгилаш;

23) мустақил профессионал ташкилотлар - маслахатчиларни жалб қилган холда бизнес жараёнлар ва лойихалар жамиятнинг ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги хар йиллик тахлилини ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш;

24) мазкур жамият уставига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

9.9. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

9.10. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари акциядорлар эътиборига:

  • акциядорлар умумий йиғилиши тугаганидан сўнг эълон қилиш;
  • акциядорлар умумий йиғилиш баённомаси тузилган санадан икки иш куни давомида мухим факт туғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш йулллари билан етказилади.

Агар жамият акциялари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса жамият фонд биржасининг расмий веб-сайтида тегишли ахборотни эълон килиши шарт.

9.11. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) 1 майдан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар фойдани тақсимлаш бўйича таклифлар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

9.12. Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари курсатган номзодлар руйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

9.13. Жамиятнинг кузатув кснгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.

9.14. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

1) жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият Бошқарувининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йуналишларини белгилаш;

2) акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя килиш тўғрисида»ги қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

3) акциядорлар умумий йигилишининг кун тартибини тайёрлаш;

4) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

5) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

6) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

7) мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

8) корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;

9) жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

10) ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

11) жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

12) аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқцорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

13) жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг микдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

14) дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

15) жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

16) жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

17) жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

18) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-бобига мувофиқ баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш. Қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди. Иирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган такдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин;

19) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 9-бобига мувофиқ жамиятнинг аффилланган шахси билан битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

20) жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

21) жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

22) жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда Компаниянинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қушимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал килиш;

23) қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

24) қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш ва уларнинг матнини тасдиқлаш;

25) Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқўқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташкари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

26) жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

27) кимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўгрисида қарор қабул қилиш;

28) жамиятнинг бошқарув аъзоларини (раисидан ташкари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

29) жамиятнинг бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳак ва компенсациялар микдорларини белгилаш.

30) хайрия (хомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш;

31) акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган доирада, хайрия (хомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича қарор кабул қилиш.

9.15. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги конуни ва мазкур уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

9.16. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

9.17. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан бир йил муддатга сайланади. Жамият кузатув кенгашнинг сон таркиби 9 кишидан иборат.

9.18. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

9.19. Жамият бошқаруви раиси ва аъзолари жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

9.20. Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

9.21. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қуйиладиган талаблар мазкур уставда ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгилаб қуйилиши мумкин.

9.22. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

9.23. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим булган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

9.24. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

9.25. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.

9.26. Жамиятнинг кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан кайта сайлашга ҳакли.

9.27. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик килади.

9.28. Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақцирда унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

9.29. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси бошқарув аъзосининг ва ички аудит ҳизмати бошлиғи, шунингдек жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) талабига кўра чақирилади.

9.30. Жамият кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.

9.31. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

9.32. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони мазкур уставда назарда тутилган миқцорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган такдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият бошқарув раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган такдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

9.33. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида карорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, агар мазкур уставда ва қонунчиликда ўзгача қоида назарда тутилмаган булса.

9.34. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

9.35. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

9.36. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаш аъзоларининг овози тенг булган ҳолларда ҳал қилувчи овозга эга.

9.37. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

9.38. Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йули билан (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

9.39. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул килган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

9.40. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш коллсгиал ижроия органи (бошқарув) томонидан амалга оширилади.

9.41. Жамият Бошқаруви 5 (беш) кишидан иборат булиб (Бошқарув раиси, унинг биринчи ўринбосари ва 3 уринбосарлари) бир йил муддатга сайланадилар (тайинланадилар). Жамият бошқарув раиси жамият акциядорларининг умумий йиғилиши бошқаруви аъзолари эса жамият кузатув кенгаши томонидан сайланадилар (тайинланадилар). Акциядорлар умумий йиғилишининг ёки (ёхуд) Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра Жамият Бошқарув раисини ва Бошқарув аъзоларини тайинлаш, қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.

9.42. Жамият бошқарув раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилган такдирда, жамият кузатув кенгашининг қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини вақтинча бажариб туришига йўл қўйилади.

9.43. Жамият бошқарувининг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

9.44. Жамиятнинг бошқаруви акциядорлар умумий йиғилишининг ва жамият кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

9.45. Жамият бошқарув раисининг ваколатлари (ҳуқуқлари) ва мажбуриятларига қуйидагилар киради:

1) ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;

2) жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалаш;

3) жамият номидан ишончномаларни бериш;

4) ўз ваколатлари доирасида, жамият номидан битимлар тузиш;

5) ходимларни ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларни тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қуллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;

6) жамият филиаллари ва ваколатхоналарн раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

7) бошқарув аъзолари билан келишилган холда жамият ваколатхоналарн ва филиаллари учун мажбурий бўлган қарор, буйруқ ва фармойишлар чиқариш;

8) штатларни тасдиқлаш;

9) жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

10) жамият кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;

11) банкларда ҳисоб рақамлар (миллий ва хорижий валюта ҳисоб ракамлар) очиш;

12) жамиятнинг банк ва бошқа молия хужжатларида биринчи имзо ваколатига эга бўлиш;

13) давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида такдим этилишини таъминлаш;

14) жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва уларнинг меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш;

15) жамият бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари, мазкур устав ва жамиятнинг ички меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар (ҳуқуқлар) ва мажбуриятларга ҳам эга.

9.46. Жамият бошқарувининг ваколатлари (ҳуқуқлари) ва мажбуриятларига қўйидагилар киради:

1) ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг мол-мулки ва пул маблағларини тассаруф этиш;

2) жамиятнинг таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;

3) жамиятнинг ички меъёрий хужжатларини тасдиқлаш, акциядорлар умумий йиғилишининг ва кузатув кенгашининг ваколатларига кирадиганлар бундан мустасно;

4) жамиятни ривожлантириш стратегиясини ва бизнес-режаларини ишлаб чиқиш, уларни бажарилишини назорат қилиш;

5) жамиятнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган микдорларда фойда олишни таъминлаш;

6) қонунчиликка мувофиқ жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши ва ишончлилигини, ҳамда акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган жамият фаолияти туғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

7) жамиятнинг молия-хужалик фаолияти тўгрисидаги хужжатлар жамиятнинг кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва жамият аудитори талабига кўра такдим этиш;

8) ўз ваколатлари доирасида мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол- мулкни бошқа шахсга бериш эхтимоли билан боғлиқ битим тузиш (битим тузиш масаласида жамият бошқаруви якдиллигига эришилмаган ҳолларда битим тузиш тўғрисидаги масала жамият бошқаруви қарорига мувофик кузатув кенгаши хукмига ҳавола этилиши мумкин);

9) жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи аҳборотларни саклаш;

10) дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;

11) ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш;

12) Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига ҳамда жамият ички хужжатларига риоя қилиш;

13) жамиятнинг бошқаруви Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари, мазкур устав ва жамиятнинг ички меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар (ҳуқуқлар) ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9.47. Жамият бошқаруви раиси ва аъзоларининг ҳукуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида, жамиятнинг мазкур уставида, ижроия органи тўғрисидаги низомда ҳамда уларнинг ҳар бири жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш мудцатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамият бошқарув раиси билан тузиладиган шартномада унинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес- режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йигилиши ва кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.

9.48. Жамиятнинг бошқаруви раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўгри боғлиқ бўлади ва улар билан тузиладиган шартиомада белгиланган булиши керак.

Жамиятнинг бошқарувраиси ва аъзоларига ҳақ тўлаш акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Жамият ижроия органи аъзолари мехнатига ҳақ тўлаш тўғрисида” Низомга асосан амалга оширилади.

9.49. Жамиятнинг бошқарув раиси ва аъзоларининг вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қуйилади.

9.50. Акциядорларнинг умумий йигилиши бошқарув раиси билан тузилган шартномани у шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли. Жамият кузатув кенгаши бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган такдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли.

9.51. Жамият кузатув кенгаши бошқарув раисининг билан тузилган шартномани, агар у жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

9.52. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан жамият бошқарув раисининг ваколатларини тугатиш тўғрисида карор қабул қилинган такдирда, жамият бошқарув раисининг ваколатларини бошқа шахсга утказиш туғрисидаги масала ўша йиғилишнинг узида ҳал этилиши ёхуд жамият бошқарув раисининг вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги умумий йигилишида куриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.

9.53. Бошқарув раисининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор кабул қилган жамият кузатув кенгаши жамият бошқарув раисининг вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаш тўгрисида қарор қабул килади, шунингдек жамиятнинг бошқарув раиси тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини чақиради.

9.54. Жамиятнинг миноритар акциядори асосиз равишда хужжатларни талаб қилиб олиш ва махфий маълумотлардан, тижорат сиридан фойдаланиш оркали Жамият бошқарув органлари фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин эмас.

X. Жамиятнинг фаолиятини назорат қилиш

10.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга 3 аъзодан иборат тафтиш комиссияси сайланади.

10.2. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

10.3. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколат доираси қонун хужжатлари ва жамиятнинг мазкур устави билан белгиланади.

10.4. Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақцим этиши шарт.

10.5. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

10.6. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йигилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

10.7. Жамиятнинг молия-хужалик фаолияхини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

  • жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тугрисидаги ахборот курсатилиши шарт.

10.8. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тугрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади. Ушбу уставнинг 10.7. бандида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.

10.9. Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп булган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

10.10. Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

10.11. Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият молия-хужалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга аудиторлик хулосасини такдим этади.

10.12. Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот ҳақидаги нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади.

10.13. Зарур бўлган холларда жамият кузатув кенгашига ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозими жорий этилиши мумкин.

10.14. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

XI. Якуний қоидалар

11.1. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва уз ваколатлари доирасида кузатув кенгаши томонидан мазкур уставга киритиладиган барча ўзгартириш ва қушимчалар Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат органида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

11.2. Жамият уставига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави учинчи шахслар учун улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунчиликда белгиланган ҳолларда эса давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор этилган пайтдан эътиборан кучга киради.

11.3. Агар мазкур уставни бирон бир коидаси ўз кучини йўқотган бўлса, бу қоида бошқа қоидаларни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди.

11.4. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик хужжатларида мазкур уставда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик хужжатлари қоидалари қўлланилади.

11.5. Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар амалдаги қонунчилик билан тартибга солинади ва жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низом билан белгиланади.

11.6. Жамият кузатув кенгаши, ижроия органи ва тафтиш комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан тасдиқланган низомларда белгиланади.

 

logo f
 

Подписаться на рассылку

Copyright © 2015 - 2019 АО «УЗБЕКГЕОФИЗИКА»
При копировании материалов с сайта ссылка на источник обязательна.
Разработка сайта - ayudaAyuda Group

Внимание! Если заметили ошибку, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.